Шойи булутлар

Шарқ музейининг Ўрта Осиё зали бўйлаб видеосаёҳат

Россиянинг Шарқ давлат музейи «ВостокДома» махсус лойиҳаси доирасида Ўрта Осиё зали бўйлаб видеоэкскурсия ташкил этди. Унда минтақанинг ҳунармандчилик санъатига доир турли хил буюмлар тарихи, жумладан абр газмолларининг (абр – форсча булут сўзи) яратилишига доир афсона билан танишиш мумкин. Афсонага кўра, кўлмак ёнида дам олиб ўтирган уста сувда булутларнинг аксини кўради ва уларни газмол сиртида гавлантирмоқчи бўлади.

Лекцияда дўппилар ичида нима учун айнан Чуст дўпписи Марказий Осиё тимсолига айлангани ҳикоя қилинади, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли вилоятларидаги аёллар кўйлаклари, Туркманистон гиламлари ва Қирғизистонда тўқилган матолар кўрсатилади. Экскурсияни музейнинг Кавказ, Ўрта Осиё, Сибир ва Чекка шимол бўлими бош илмий ходими Екатерина Ермакова олиб боради.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди