Қашкадарё бестиарийси

Тошкентда Чори Шамснинг «Туркий халқларнинг хаёлий мавжудотлари» кўргазмаси очилди

4 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида рассом Чори Шамснинг шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазмада битта техникада бажарилган 40 та — ​​30х21 см ўлчам ва китоб йўналишидаги қоғоз варақларига битилган акрил бўёқлардаги асарлар намойиш этилди. Уларнинг барчаси ёш ўзбек ёзувчиси Шерзод Комил Халилнинг «Туркий халқларнинг хаёлий мавжудотлари» илмий ва бадиий бестиарийси (ҳайвонлар тасвири-тарж.изоҳи) учун яратилган иллюстрациялардир.

Рассом Чори Шамс кўргазмада. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона"

Чори Шамс (Чоршанби Шамсиев) 1970 йили Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. 2003 йили Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий санъат институтида магистрлик даражасини қўлга киритган. 2019 йили Ўзбекистон Рассомлар ижодий уюшмасига аъзо бўлган.

Рассом бестиарий учун иллюстрацияларни ибтидоийликка яқин ва болалар расмларини эслатувчи ўзига хос услубда яратган. Тасвирий услуб мазмунга яхши мос келади, чунки мифология ва халқ эртаклари инсон онгининг энг архаик қатламларидан бири бўлиб, «цивилизация болалиги» ҳақида ҳикоя қилади.

Шуни таъкидлаш лозим, Исломгача бўлган туркий мифология юзлаб йиллар аввалгидек, табиат қўйнида яшаган ва кундалик ҳаётларида кўплаб қадимий анъаналарни сақлаб қолган Ўзбекистоннинг улкан минтақаси бўлган қашқадарёлик рассомлар учун қизиқиш уйғотади. Бир йил олдин «Фарғона» китоблик рассом Элнур Эгамов томонидан мифология борасида ўтказилган қизиқарли тажриба ҳақида хабар берганди. Бироқ, унинг асарларида асосан тангрилик пантеонининг «юқори қатлами» — қадимги туркийларнинг осмон худолари ва бутлари тасвирланган. Шу билан бирга, унинг ватандошларининг энг яхши намунаси, ёзувчи Шерзод Комил Халил ва рассом Чори Шамс аждодлар онг остининг энг чекка ва қоронғу бурчакларида кезиб юрган бошқа кўплаб мифологик мавжудотлар ҳақида ҳикоя қилади.

Дарҳол таниб олинадиган баъзи персонажлар ҳам мавжуд. Масалан, умум туркий Кўқ Бўри. Ёки Қозон байроғи ва гербини безаб турган Зилант аждаҳо қуши. Ёки Нўғай даштларидан келган баҳорги чақмоқ аждаҳоси Сазаган. Лекин мен шахсан илк бор эшитаётган кўплаб персонажлар ҳам бор. Масалан, қора-қура — турк фольклоридаги қора мушук қиёфасида ухлаётган одамнинг кўкрагига ўтириб, унинг нафасини ўғирлайдиган ёвуз жин.

Кўргазма ташкилотчилари Чори Шамс расмлари ва Шерзод Комил Халил китобининг ўзи нафақат туркий мифология мухлислари, балки тарих, маданият ва санъатни сувувчи барча ихлосмандларда ҳам катта қизиқиш уйғотишига ишонишади. Менимча, визуал тасвирлардан ташқари, ҳар бир персонажга ҳеч бўлмаганда қисқача аннотация қўшиш яхши бўларди.

Кўргазма 14 декабргача давом этади.

Андрей Кудряшов
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ