18 май куни Тошкент Ботаника боғида Европа куни ҳамда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди. Кенг дастур доирасида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар кўргазмаси, викториналар ва жамоавий ўйинлар, спорт ва кўнгилочар тадбирлар ҳамда машҳур ёш ижрочиларнинг гала-концерти ўрин олди.
«Бу ерда вазифамиз аниқ: Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни ривожлантириш.Бу хоҳ савдо, хоҳ инвестиция ёки маданий алмашинув бўлсин. Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг ривожланиш мақсадларига эришишида қўллаб-қувватлашга тайёр.
Биз шериклик ва мулоқот иқлим ўзгариши, хавфсизлик таҳдидлари ва инсон ҳуқуқлари муаммолари каби глобал муаммоларни ҳал қилишда кучли восита эканлигига қатъий ишонамиз.
Бизнинг узоқ муддатли ҳамкорлигимиз умумий қадриятлар ва мақсадларга асосланади. ЕИ Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши ва унинг халқи учун яхши келажакни қўллаб-қувватлашда қатъийдир. Биз биргаликда ажойиб марраларни қўлга киритишимиз мумкин», — деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан фестиваль очилишида.
Тошкент Ботаника боғининг пиёдалар йўлаклари бўйлаб интерактив кўргазмалар учун қўлбола чодирлар ва стендлар ўрнатилди. Ташрифчилар Европа Иттифоқи ёки Европа Иттифоқининг алоҳида давлатлари томонидан молиялаштирилган 50 дан ортиқ қўшма лойиҳаларнинг режалари ва эришилган аниқ натижалари билан батафсил танишишлари мумкин бўлди. Бу лойиҳалар савдо ва бандлик, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти, таълим ва кўникмалар, рақамли инновациялар, барқарор қишлоқ хўжалиги, аёллар ҳуқуқлари ва коммуникацияларни ривожлантириш билан боғлиқ эди.
-
ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар кўргазмаси. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Тадбирлар доирасида талабалар учун «Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик» мавзусида ўйин, «Ўзбекистон қишлоқларида бандлик кўникмаларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган викторина ва сессиялар, ЕС-AGRIN лойиҳалари маҳсулотлари тақдим этиладиган «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» маҳсулотларини дегустация қилиш, Erasmus+ миллий офиси томонидан ташкил этилган таълим викториналари ва бошқа тадбирлар ўтказилди. Ҳар бир инсон экспертлар ва лойиҳа иштирокчилари билан мулоқот қилиш, саволлар бериш, кириш адабиётларини олиш ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
-
ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар кўргазмаси. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»
-
ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар кўргазмаси. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»
-
ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар кўргазмаси. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»
-
ЕИ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар кўргазмаси. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»
Кўргазма билан бир қаторда ёшлар ва болали оилаларга мўлжалланган кенг кўламли кўнгилочар дастур ҳам бўлиб ўтди. Жамоавий ўйинлар, Европа мавзуларида викториналар, расм чизиш ва рақс, камондан отиш, чим устида хоккей бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди.
Фестиваль амфитеатрда кечки гала-концерт билан якунланди. Унда Василиса Найпак, Элёрбек Мелибоев, Сабина Мустаева ва DJ King Macarella, Sahar, Marokand ва Hooligans гуруҳлари чиқиш қилди.
Май ойида кутилмаган салқин ва ёмғирли об-ҳаво ташкилотчилар режаларини хавф остига қўяй деди. Шанба куни эрталаб Ўзбекистон пойтахтининг аксарият туманларида кучли ёмғир ёғиб, кўплаб кўчаларни сув босди. Аммо фестивалнинг очилиш соатида Ботаника боғида дам олиш кунларига қараганда кўпроқ ташрифчилар бўлди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, фестивалда 8 000 мингдан ортиқ Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этди.
-
Тошкент Ботаника боғида. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»