Қозоғистон ва Ўзбекистон 2026 йил баҳорида бўлиб ўтадиган янги ФИФА турнирларига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинди.
Мусобақа плей-офф форматида ўтказилади: ярим финал, финал ва учинчи ўрин учун ўйин. Ҳар бир жамоа иккитадан ўйин ўтказади. Аниқ саналар ҳали эълон қилинмаган, аммо турнирлар ФИФА ойнасида март ва апрель ойларида ўтказилиши режалаштирилгани маълум.
Комор ороллари, Қувайт ва Намибия терма жамоалари Қозоғистонга, Габон, Венесуэла, Тринидад ва Тобаго жамоалари эса Ўзбекистонга ташриф буюришади.
ФИФА маълумотларига кўра, серияда жами 48 та — 32 та эркаклар ва 16 та аёллар жамоаси иштирок этади. Ўйинлар бутун дунё бўйлаб трансляция қилинади, бу мухлислар учун ўйинларни кузатиб бориш имконини беради ва терма жамоалар нуфузини оширади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон учун ушбу турнир, эҳтимол, Жаҳон чемпионати дебютидан олдинги сўнгги турнири бўлиши мумкин.



