Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси янги Новосибирск-Ашхобод-Новосибирск йўналиши бўйича чипталар савдосини бошлади. Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий сайтида эълон қилинди.
Рейслар 2026 йил 31 мартдан бошлаб ҳафтада сешанба кунлари амалга оширилади.
Новосибирскдаги Толмачево аэропортидан тўғридан-тўғри рейс соат 00:55 да жўнаб кетади ва Ашхободга маҳаллий вақт билан соат 03:00 да етиб келади. Парвоз вақти 4 соат 5 дақиқани ташкил этади.
Ашхободдан Новосибирскка қайтиш рейси ҳам сешанба кунлари амалга оширилади. Жўнаш соат 04:30 да, қўниш соат 10:15 да режалаштирилган. Парвоз вақти 3 соат 45 дақиқан иборат бўлади.
Рейслар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
Новосибирскдан Ашхободга чипталар нархи 14 300 рублдан (181 доллар), Ашхободдан Новосибирскка эса 25 000 рублдан (316 доллар) бошланади.
Новосибирск Туркманистон билан мунтазам рейслар орқали боғланган учинчи Россия шаҳрига айланади. S7 Airlines Москва ва Ашхобод ўртасида мунтазам рейсларни амалга оширади. Туркманистон ҳаво йўллари Ашхободдан Қозонга парвоз қилади. Миллий авиакомпания илгари Москвага рейсларни амалга оширган, аммо кейинчалик уларни тўхтатиб қўйган.



