Осиёда янги футбол турнири — ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилади

ОФК Миллатлар лигаси логотипи варианти. Нейротармоқ ёрдамида яратилди

Осиё Футбол Конфедерацияси янги миллий терма жамоалар турнири — ОФК Миллатлар лигасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.

Конфедерация аниқ муддатни тақдим этмаган, аммо хабарда у «яқин келажакда» амалга оширилиши айтилган. Ушбу ташаббус аъзо ассоциациялар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва халқаро ўйинлар барқарор тизимини яратиш стратегиясининг бир қисми сифатида амалга оширилади.

ОФК маълумотларига кўра, ривожланишдаги асосий тўсиқ – рақиблар чекланганлиги, операцион харажатларнинг ошиши ва логистика қийинчиликлари туфайли ўртоқлик ўйинлари учун ФИФАнинг халқаро ойналаридан фойдаланиш имконсиз эканидадир.

Миллатлар лигаси ушбу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Янги турнир ФИФА кунларида ўхшаш даражадаги жамоалар ўртасидаги ўйинларни намойиш этиш орқали зарур мувозанатни таъминлаши, марказлаштирилган мувофиқлаштириш орқали харажатлар самарадорлигини ошириши ва миллий жамоалар учун аниқроқ ривожланиш йўлларини яратиши кутилмоқда.

«ФИФАнинг халқаро ойналарига тузилмавий мусобақа платформасини жорий этиш, тақвим барқарорлигини ошириш ва аниқ спорт рағбатлантиришлари билан биз миллий жамоалар дуч келадиган логистика ва молиявий қийинчиликларни ҳал қилиш билан бирга уларнинг юқори даражадаги ўйинларда мунтазам иштирок этишнии таъминлашга интиляпмиз. Шунингдек, биз тижорат ҳамкорларимиз томонидан Миллатлар лигаси услубидаги турнир форматига катта қизиқиш ва ортиб бораётган талабни ҳам кўрмоқдамиз, бу унинг мухлислар, телерадиоэшиттиришлар ва бошқа манфаатдор томонлар учун жозибадорлигини, шунингдек, янада қизиқарли ва тижорат жиҳатидан жозибадор халқаро футбол маҳсулотини таклиф қилишни акс эттиради», — деди ОФК бош котиби Датук Сери Уиндзор Жон.

Таъкидлаш жоиз, Европада УEФА Миллатлар лигаси мавжуд, унда барча Европа жамоалари ФИФА рейтингига асосланиб тўртта дивизионга бўлинган ва ЕВРОга чиқиш ва жой олиш учун курашади. Яъни, ҳатто аутсайдерлар ҳам Европа чемпионатида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.