Виталий Кафанов: «Рустам Ятимовнинг РПЛга ўтишига мен жавобгарман»

Виталий Кафанов ва Рустам Ятимов. fft.tj сайти фотосурати

Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи, «Ростов» клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи, туркманистонлик мутахассис Виталий Кафанов «Фарғона» нашрига Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов фаолияти оид ўз фикрларини билдирди.

— Рустам Ятимов Тожикистон чемпионатидан Россия Премьер-Лигаси (РПЛ) га ўтганидан сўнг сифат жиҳатидан ўсиши ҳақида нималар дея оласиз?

— Ҳозир «Ростов»да ишламаяпман. Лекин мутахассис сифатида шуни айтишим мумкинки, Рустамнинг дарҳол майдонга тушиб, Россия чемпионатининг янги босқичида ўйнаши осон бўлмади. Бу оддий мослашув, ҳар бир киши ундан ўтади. Унинг мослашишига тахминан уч ой керак бўлди, кейин ҳаммаси жойига тушиб кетди. 1 ноябрдан 1 июнгача Кубок финалигача барқарор ўйнади ва асосий дарвозабонлик ўрнини ҳеч кимга бериб қўймади. У анча яхшиланди, лекин бунинг учун вақт керак бўлди.

— Уни кузатишда давом этасизми ёки бугунги ишлар билан шуғулланасизми?

— Ишим барча дарвозабонларни, айниқса, Рустамни кузатиб боришимни талаб қилади. Мен у билан бир мавсум ўтказдим, уни «Ростов»га олиб келдим ва бунинг учун қайсидир маънода жавобгарман. Унинг келажагига бефарқ бўлолмайман.

— У терма жамоадаги энг қиммат футболчи ва Осиёдаги энг қиммат дарвозабонлардан бири.

— Айтайлик, унинг нархи мавсум давомида етти-саккиз марта ошди. Агар кузатсангиз, у бешта ўйинда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, декабрь ойида РПЛда ойнинг энг яхши футболчиси, мавсум якунида эса 2024/25 йилги Россия кубогининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди. У бу мавсумни умрининг охиригача эслаб қолади.

— Тожикистон ОАВлари сизнинг Тожикистон терма жамоасини бошқаришингиз мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Ушбу вариантни кўриб чиқасизми?

— Мен ўз номзодимни ҳеч кимга таклиф қилганим йўқ, ҳеч ким мени таклиф қилгани йўқ. Бу ерда изоҳ берадиган ҳеч нарса йўқ.

Виталий Кафанов — собиқ дарвозабон. Футболчи сифатида Туркманистон ва Қозоғистон клубларида тўп сурган. Ҳозирда у постсовет ҳудудидаги энг нуфузли дарвозабон мураббийларидан бири ҳисобланади. У Россия терма жамоасида Валерий Карпиннинг мураббийлар штаби азоси. У бир муддат Қозоғистон терма жамоасида мураббийлик қилган. Қурбон Бердиевнинг «Рубин» клубида, кейин «Ростов»да мураббийлар штабида ишлаган. Карпин келиши билан у «Ростов»да қолди. Карпин кетганидан кейин у ҳам «Ростов»ни тарк этди, аммо терма жамоада ишлашда давом этмоқда. Унинг қўл остида бир қатор энг яхши дарвозабонлар етишиб чиққан, у футолга оид «Хато қилишга ҳаққи йўқ» (2020) китобининг муаллифи.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ