Қозоғистонда банкирлар 300 дан ортиқ одамни ўғирлашган ва улар номига кредитлар олишган

Pixabay.com сайти фотосурати

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида таркибида банк ходимлари ҳам бўлган уюшган жиноий гуруҳга нисбатан тергов якунланди. Улар аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига мансуб одамларни ўғирлаб, улар номига йирик миқдордаги кредитларни расмийлаштиришган. Бу ҳақда 2 сентябрь куни вилоят прокуратураси хабар берди.

Уюшган жиноий гуруҳ мамлакатнинг турли вилоятларида яшовчи 25 кишидан иборат бўлган. Жиноятчилар орасида бир қатор банклар («Kaspi Bank», «Forte Bank», «Евразийский Банк», «Jusan bank») ходимлари ҳам бўлган, улар иштирокида 5 йилдан ортиқ вақт давомида фирибгарлик ҳаракатлари содир этилган, дейилади хабарда.

Қозоғистоннинг 348 фуқароси жиноят қурбони бўлган, кўрилган зарар 3,7 миллиард тенгени (6,8 миллион доллар) ташкил этган.

Текширув давомида жиноий пул эвазига қўлга киритилган мол-мулк – Олмаотадаги квартира ва ер участкалари, қимматбаҳо машиналар, катта миқдордаги нақд пуллар аниқланган. Мусодара қилинган товарларнинг умумий қиймати 2,7 миллиард тенгени (5 миллион долларга яқин) ташкил этган.

Гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ишнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган.

ORDA.kz хабарига кўра, Зерендинский тумани аҳолисининг шикоятларидан сўнг кенг кўламли текширув бошланган. Одамлар, асосан, пенсионерлар ва кам таъминланганлар улар номига олинмаган кредитлар расмийлаштирилганини айтишган. Туман прокурори томонидан суриштирув ишлари бошланган, 2024 йил ноябрь ойида жиноят иши қўзғатилган. Ўшанда тўрт юзга яқин одам жиноятчилар қурбони бўлгани аниқланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида