Қирғизистоннинг энг қадим футбол клуби хусусийлаштирилади

Кичкинтой мухлис. "Алга"ФК матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистоннинг энг қадим футбол клуби «Алга» «Капитал банк» мулкига айланади. Бу ҳақда спорт эксперти Тенгелбес Мусаев хабар берди.

Мусаев сўзларига кўра, яқин вақт ичида хусусийлаштириш амалга оширилади. Айни пайтда клуб муниципал муассаса мақомига эга ва давлат бюджети ва Бишкек мэрияси томонидан молиялаштирилади.

Мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлади. Жамоани Қирғизистон терма жамоасининг собиқ устози, россиялик мутахассис Максим Лисицин бошқариши кутилмоқда. Қайд этиш лозим, мавсум бошида «Алга» клуби Лисицин бир неча мавсум бирга ишлаган «Илбирс» ёшлар жамоаси футболчилари билан тўлдирилди.

Қирғизистонда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан фарқли ўлароқ, аксарият футбол клублари хусусийдир. «Фарғона» маълумотига кўра, айрим ҳолатларда расмийлар жамоаларни сотиб олиш ва кейинчалик молиялаштиришни тадбиркорлар зиммасига юклайди.

«Алга» ФК «Зенит» номи остида 1947 йилда ташкил топган. СССР чемпионатида ўйнаган. У бир неча марта номини ўзгартирган. Қирғизистон мустақилликка эришгач, 1990-йиллар ва 2000-йиллар бошида мамлакатнинг энг кўп мукофотланган жамоаларидан бирига айланган. 2005 йили жамоа тарқатиб юборилган, 2007 йили эса уни қайта тиклашга ҳаракат қилишган, аммо бу фақат олти ой фаолият юритган. 2010 йили «Алга» клуби ниҳоят Қирғизистон футбол харитасига қайтарилади ва Олий лигага киритилади.

Қирғизистонда футбол сўнгги бир неча йил ичида фаол ривожланмоқда. Инфратузилма қурилмоқда, янги клублар пайдо бўлмоқда, болалар академиялари очилмоқда. Айрим муваффақиятларга ҳам эришилди. Қирғизистон терма жамоаси уч марта Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди ва тарихда илк бор узоқ вақтдан бери гуруҳдан чиқиш учун даъвогар бўлиб келган Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичига йўл олди. «Абдиш-Ата» клуби эса Қирғизистоннинг ОФК кубоги ярим финалига чиққан биринчи клуб бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ