Мирзиёев «Газпром нефть» раҳбари билан Ўзбекистондаги мураккаб конларни ўзлаштириш масалаларини муҳокама қилди

MYSELDON.COM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида томонлар аввалроқ келишилган «йўл харитаси» асосида нефть-газ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли режаларни кўриб чиқдилар.

Қуйидаги йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди:

👉 геология-қидирув ишларини олиб бориш,

👉 мураккаб конларни ўзлаштириш,

👉 соҳани рақамлаштириш,

👉 соҳага талабгир мутахассисларни тайёрлаш.

Шу куни эрталаб Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, икки томонлама келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Ҳудудлар кенгашининг кузги мажлисига тайёргарлик кўришни муҳокама қилди. Президентлар халқаро кун тартиби ва бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

ℹ️ «Газпром нефть» Ўзбекистондаги ваколатхонасини кенгайтириш ниятида. 2023 йили компания «Ўзбекнефтгаз» билан Шўртан конида ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувга эришган бўлса, 2024 йили республика Энергетика вазирлиги билан кейинги ҳаракатлар режасини келишиб олди. Россия компанияси узоқ вақтдан бери Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади, шунингдек, ўз бренди остида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, «Газпром нефть» қудуқларни ишлаш хизматларини ва бурғулашни бошқаришнинг рақамли технологияларини жорий қилишни таклиф қилади. Ушбу операциялар натижасида «Ўзбекнефтгаз» қудуқларни ишга тушириш вақтини 20 фоизга қисқартириши мумкин.

2024 йил май ойида Россия ва Ўзбекистон «Газпром нефть» ва республика Энергетика вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни расман қабул қилди. Ҳужжат икки давлат президентларининг Тошкентдаги музокараларидан сўнг имзоланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ