Ўзбекистон болалар омбудсмани офиси 185 та болалар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини қайд этган

Сурайё Раҳмонова. bolalarvakili.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 6 ойи давомида бола ҳуқуқларининг бузилишига оид 185 та ҳолат аниқланди ва тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда текширилди, бундан 60 та ҳолат болаларга нисбатан зўравонликка оид бўлган, 16 та жиноят иши ҳамда 22 та маъмурий иш қўзғатилди, дейилади Республика болалар омбудсмани идораси хабарида.

Ҳисобот даврида Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил номига жами 885 та мурожаат келиб тушган, бу ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 47 фоизга кўп бўлган. Қайд этилишича, 20 та мурожаат ёки уларнинг умумий сонининг 2,3 фоизи бевосита вояга етмаганлар томонидан юборилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман офиси саъй-ҳаракатлари билан ота-оналар ва бошқа қариндошларнинг мурожаатлари асосида беш нафар бола хориждан мамлакатга қайтарилган. Шу билан бирга, бир бола, аксинча, худди шу сабабларга кўра Россияга юборилган.

РФнинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 16 нафар болага бўлиб турган шаҳарларида барча зарур шарт-шароитлар таъминланиб, сўнг Ўзбекистонга қайтарилган.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Болалар ҳуқуқлари вакили Сураё Раҳмонова томонидан 21 та шахсий қабул ўтказилган, қабуллар давомида 87 нафар фуқаро мурожаати кўриб чиқилган. Болалар омбудсмани Котибияти ходимлари 20 маротаба суд мажлисларида бола манфаатлари юзасидан кузатувчи сифатида иштирок этганлар.

Шу даврда оммавий ахборот воситаларида бола ҳуқуқлари соҳасида миллий қонунчилик ва халқаро стандартларни тарғиб қилиш, бола манфаатлари ҳимоясига оид 1664 та медиа-материал жамоатчиликка эълон қилинган.

ℹ️ 2024 йили Сурайё Раҳмоновага 1064 та мурожаат келиб тушган, бу 2023 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп бўлган. Омбудсманнинг таъкидлашича, мурожаатларнинг 43,4 фоизи боланинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига, 41 фоизи ижтимоий ҳуқуқларга, 4,3 фоизи иқтисодий ва экологик ҳуқуқларга тегишли бўлган. 44 та мурожаат бевосита болалардан келиб тушган, бу уларнинг умумий сонининг 4% дан сал кўпроқни ташкил этади. Вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 14 та жиноят, 18 та маъмурий иш қўзғатилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ