Қозоғистон ҳукумати Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш фахрийларига қарийб 10 минг доллар тўлайди

Олмаота мэрияси матбуот хизмати фотосурати

Қозоғистонда истиқомат қилаётган Улуғ Ватан уруши фахрийларига жорий йил май ойида нишонланадиган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан 5 миллион тенге (9,6 минг доллар) миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, мамлакатда 120 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, шунингдек, ғалабага ҳисса қўшган 42 545 нафар фуқаро истиқомат қилади. Улардан 67 нафари қамалдаги Ленинград аҳолиси, 139 нафари концлагерларнинг собиқ вояга етмаган асирлари, 743 нафар уруш ногиронларининг турмуш ўртоқлари ва икки нафар уруш йилларида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг беваси. Ғалабага ҳисса қўшган фуқароларнинг 40 мингдан ортиғи фронт орти меҳнаткашларидир.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, уруш қатнашчилари учун ойлик ижтимоий тўловларнинг умумий миқдори 262 334 тенге (502 доллар), ногиронлар учун эса 279 330 тенге (535 доллар)ни ташкил қилади.

ℹ️ 2024 йили Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшаётган вилоятига қараб бир марталик моддий ёрдам сифатида 1,5 миллиондан (3410 доллар) 3 миллион тенгегача (6825 доллар) олишган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида