Бердимуҳамедов Халқаро бетарафлик куни муносабати билан 276 кишини афв этди

Сердар Бердимуҳамедов. ayauk.gov.tm сайти фотосурати

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 276 нафар маҳкумни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу воқеа 12 декабрда нишонланадиган Халқаро бетарафлик куни муносабати билан юз берди, деб хабар беради Turkmenistaninfo.gov.tm.

«Афв этиш адолатни тиклаш ва суд-ҳуқуқ тизимини инсонпарварлик тамойилига асослашга қаратилган эзгу амалиётнинг бир қисмига айланди», — деб ёзади нашр.

Афв этилганлар орасида содир этган жиноятига пушаймон бўлган маҳкумлар бор. Улар асосий қамоқ жазосини ўташдан озод қилинади.

ℹ️ Туркманистонда маҳкумларни афв этиш акциялари мунтазам равишда ўтказиб келинади. Президент Қадр кечаси, Бетарафлик ва Мустақиллик кунларини нишонлаш арафасида тегишли фармонларни имзолайди. Шу йилнинг сентябрь ойида республика мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Бердимуҳамедов 736 маҳкумни афв этди. Сўнгги бир неча йил ичида 20 мингдан зиёд афв этилганлар озодликка чиқди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ