«Астана» футболчилари УEФА конференция лигаси етакчисидан очко тортиб олди

"Астана" — "Витория Гимарайнш" ўйинидан лавҳа. "Астана" ФК ижтимоий тармоғидаги фотосурат

УEФА конференция лигасининг 4-турида «Астана» ўз майдонида турнир пешқадамларидан бири – Португалиянинг «Витория Гимарайш» клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Энди қозоғистонликлар плей-оффга чиқиш учун давогарлар қаторида.

Португалияликлар тўртинчи турга максимал натижа – учта ғалаба билан яқинлашди. Қозоғистон чемпионатини якунлаш учун бор куч-ғайратини жамлаган «Астана» Конференция лигасида фақат битта ғалабага эришди.

Португаллар биринчи дақиқаларданоқ майдонни бошқариб туришди. Бир неча бор «Астана»ни жамоа дарвозабони Йосип Чондрич қутқариб қолди. Бироқ, биринчи бўлиб мезбонлар гол уришди. 40-дақиқада Бранимир Калаица гол киритди. Учрашувнинг иккинчи ярмида меҳмонлар прессингда давом этишди. Аммо остоналиклар яна гол уришди – Жефри Чинеду тўпни рақиб дарвозасига йўллади, аммо гол ҳакам томонидан бекор қилинди. Португалиялик футболчилар фақат 89-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Хесус Рамирес буни амалга оширди.

Тўрт турдан сўнг «Витория Гимарайнш» 10 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда ва турнирнинг финал қисмига йўлланмани қўлга киритган кучли 8 жамоадан жой олди. «Астана» 4 очко билан 23-ўринда жойлашди, бу эса Конференция лигасининг плей-офф босқичига чиқиш ҳуқуқини беради.

Бешинчи турда «Астана» клуби 12 декабрь куни Англиянинг «Челси» жамоасини қабул қилади.

«Астана» клуби Қозоғистоннинг еврокубокларда иштирок этишда давом этаётган ягона вакили ҳисобланади. Дастлабки босқичларда Чимкентнинг «Ордабаси», Қўстанайнинг «Тобол» ва «Ақтўбе» жамоалари муваффақиятсизликка учради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди