Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси Миллатлар лигасининг В лигаси бешинчи турида ўз майдонида Австрия терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирнинг иккинчи кучли дивизиони рўйхатида қолишнинг назарий имкониятини ҳам қўлдан чиқарди.
Ўйиндан бир неча кун олдин Қозоғистон футбол федераcияси раҳбари Адилет Барменкулов ишдан бўшатилди, россиялик мураббий Станислав Черчесов ҳам терма жамоанинг Миллатлар лигасидаги муваффақиятсизликлари туфайли босим остида қолди. Тўртта учрашувдан сўнг бир очко жамғарган жамоа ўшанда В лигасидан тушиб кетиш арафасида эди. Австрия устидан ғалаба қозонган тақдирда, Қозоғистон жамоаси дивизион рўйхатдаги ўрнини сақлаб қолиш имкониятига эга бўларди ва айрим Қозоғистон ОАВ кўра, бу Черчесов ва Барменкулов томонидан ваъда қилинганди.
Австрияликлар илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олишди ва чорак соатдан кейин ҳисобни очишди: Кристоф Баумгартнер гол урди. 21-дақиқада Қозоғистон терма жамоаси ҳимоячиси Александр Марочкин қўполлик қилгани учун майдондан четлатилди ва мезбонлар озчиликда қолишди. Яна уч дақиқа ўтиб австрияликларнинг иккинчи голини Михаэл Григорич киритди. Кейин ўйин бироз тинчланди. Австрияликлар ҳужумда давом этишди, аммо қозоғистонлик дарвозабон Стас Покатилов яхши ўйин кўрсатди. Бунга жавобан мезбонлар вақти-вақти билан қарши ҳужумлар уюштиришди, аммо муваффақиятга эриша олишмади. 0:2.
Бу Қозоғистон терма жамоасининг Миллатлар лигасида қаторасига бешта ўйинда гол ура олмаган ўйини бўлди.
В лигаси 3-гуруҳининг яна бир учрашувида Норвегия терма жамоаси сафарда Словенияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Беш турдан кейин гуруҳдаги ўринлар қуйидагича: Австрия – 10 очко, Норвегия – 10 очко, Словения – 7 очко, Қозоғистон – 1 очко.
Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси кейинги мавсумни аниқ C лигасида ўтказади.
ℹ️ Ўтган Миллатлар лигасида Қозоғистон терма жамоаси C лигасида гуруҳда ғолиб чиқиб, кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритди. В лигаси турнирнинг иккинчи кучли лигаси бўлгани учун ФИФА рейтингининг иккинчи юзлигидан жой олган Қозоғистон терма жамоасининг унда иштирок этишининг ўзи сенсация эди. Таққослаш учун: Норвегия ва Австриядан ташқари В лигасида Қозоғистон ҳеч қачон ўйнамаган жаҳон ва Европа чемпионатларининг Англия, Чехия, Туркия, Греция каби доимий доимий иштирокчилари ўйнайди.