Туркий давлатлар ташкилотининг Бишкекдаги саммити якунлари бўйича саккизта ҳужжат имзоланди

ТДТ саммити иштирокчилари. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 11-саммити якунлари бўйича саккизта ҳужжат имзоланди.

Улар орасида:

👉 Бишкек саммити декларацияси;

👉 «Туркий яшил қараш: Барқарор келажак учун бирлик»ни қабул қилиш қарори;

👉 2025 йили Бишкекни ТДТнинг рақамли пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор;

👉 Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни туркий дунёнинг олий ордени билан тақдирлаш қарори;

👉 Турк дунёси Хартиясини қабул қилиш қарори ва бошқалар.

Шу билан бирга, ТДТ саммити доирасида қуйидагилар имзоланди:

▶️ ТДТ Фуқаро муҳофазаси механизмини яратиш бўйича келишув;

▶️ рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик шартномаси;

▶️ Туркий Яшил молия кенгашини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;

▶️ Туркий давлатларнинг Марказий банклари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум;

▶️ ТДТ технологик ерни кузатиш сунъий йўлдошини яратиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;

▶️ ТДТнинг Буюк туркий тил моделини ишлаб чиқиш бўйича ўзаро англашув меморандуми.

Саммитда Озарбайжон президени Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркия президенти Ражаб Эрдўғон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, кузатувчи давлат вакили сифатида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан иштирок этди.

ℹ️ Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) 2009 йил октябрь ойида ташкил этилган бўлиб, илгари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) деб аталган. ТДТга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон киради, Туркманистон ва Венгрия кузатувчи сифатида иштирок этади. Ташкилот веб-сайтида ўзини ўзи эълон қилган Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) ва Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) кузатувчи сифатида қайд этилган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди