Қозоғистонлик депутатнинг ўғли синов шартларини бузиб, тўйга боргани учун колонияга жўнатилди

Нурасил Болат. zakon.kz сайти фотосурати

Қозоғистон Мажлиси (парламент қуйи палатаси) депутати Даулет Турлихоновнинг ўғли Нурасил Болат пробация назорати шартларини бузгани учун аввал тайинланган икки йиллик эркинликни чеклаш жазоси ҳақиқий муддатга алмаштирилди. Бундай қарор Олмаота шаҳар суди томонидан қабул қилинди, деб ёзади Kursiv.kz.

Суд ҳукмига кўра, Нурасил Болат жазо муддатининг қолган қисмини – бир йил 5 ой 10 кунни ўртача тартибли колонияда ўтказади. Бунга депутатнинг ўғли блогер Арай Исқокова туғилган куни муносабати билан ўтказилган тўйга боргани сабаб бўлган.

Судда маълум бўлишича, у пробация назорати шартларини биринчи марта бузаётган бўлмаган – бундан олдин Болат эрталаб соат 4 да караокега борган ва кечаси Олмаота бўйлаб сайр қилган.

Маҳкум 2023 йил февралида юристлар Олег ва Анна Черновларга қилган ҳужумидан сўнг синов муддатини олган. Жабрланувчилар ўшанда қизни калтаклаётган Нурасилни тинчлантиришга ҳаракат қилишган. Депутатнинг ўғли уларга тан жароҳати етказган, шундан сўнг полиция йигитга нисбатан безорилик моддаси бўйича иш очган. Ўша пайт Нурасил Болат ҳарбий хизматни ўтаётган бўлган ва ҳарбий раҳбарият уни гаупвахтага жўнатган.

Ўша йилнинг июль ойида Болат командирнинг буйруғига бўйсунмай, ҳарбий қисмни рухсатсиз тарк этгани учун 15 суткага ҳибсга олинган.

Юритстларни калтаклаш иши бўйича суд жараёни жорий йил май ойида якунланган — Олий суд депутатнинг ўғлини икки йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилган, муддатнинг олти ойи ўтиб бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди