Air Samarkand авиакомпанияси Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди

Фото пресс-службы компании Air Samarkand

Air Samarkand авиакомпанияси Ўзбекистоннинг икки йирик шаҳри – Самарқанд ва Тошкент ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Авиакомпания матбуот хабарида айтилишича, парвозлар жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Самарқанддан Тошкентга биринчи рейс 29 сентябрь куни амалга оширилди. Шу ойдан бошлаб йўналиш авиакомпаниянинг мунтазам жадвалига киритилган. Айниқса, дам олиш кунларини пойтахтда ўтказмоқчи бўлган самарқандликлар учун жуда қулай: улар жума куни эрталаб жўнаб кетиши, якшанба куни кечқурун уйларига қайтишлари мумкин.

Парвозлар ўрта масофали Airbus A321 самолётларида амалга оширилиб, қулай ва тезкор саёҳатни таъминлайди.

Жума куни Самарқанддан парвоз 8:20 да, қарама-қарши йўналишда — 23:40 да учади. Якшанба кунлари — мос равишда 8:00 ва 21:40 да. Ўртача парвоз вақти 35 дақиқани ташкил қилади ва самолётга чиқиб ўтириш, манзилда тушишга қадар бир соатдан кўп вақт кетмайди.

Авиакомпания таъкидлаганидек, янги рейслар Air Samarkand авиакомпанияси билан Тошкентдан учувчи Шарм аш-Шайх ва Абу-Дабига парвозларни давом эттириш имконини беради.

Самарқанддан республика пойтахтига авиачипталар нархи олдиндан харид қилинганда 76,5 минг сўмдан (6 доллар) бошланади. Ўриндиқлар тўлишига қараб нарх ошади.

Чипталарни авиакомпаниянинг airsamarkand.com расмий веб-сайтида, EasyBooking тармоқ агентликларида, шунингдек, авиакассаларда харид қилиш мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди