Садир Жапаров ўзининг собиқ адвокатини Олий суд раиси лавозимидан озод қилди

Замирбек Базарбеков. kaktus.media сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, Замирбек Базарбеков ўз илтимосига кўра республика Олий суди раиси лавозимидан муддатидан олдин озод қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, қарор Конституциянинг 70-моддаси 4-қисми 5-банди «Қирғизистон Республикаси судяларининг мақоми тўғрисида»ги конституциявий қонуннинг 20-моддаси 3-қисмига мувофиқ ҳамда Судялар кенгаши таклифига биноан қабул қилинган.

Kaktus.media хабарига кўра, Базарбеков Садир Жапаровнинг адвокати бўлган. Тўғри, нашрда адвокат қайси йилларда мамлакатнинг амалдаги президенти манфаатларини ҳимоя қилганига аниқлик киритилмаган.

Базарбеков 9 октабрь куни истеъфога чиққан. Қарор сабаблари номаълум, ОАВ фақат ўз хоҳиши билан баёнот ёзганини кўрсатди.

Шу куни Республика Судялар кенгашининг мажлиси бўлиб, унда Олий суд раисининг муддатидан олдин истеъфога чиқиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган.

Эртаси куни, 10 октабрь куни Жогорку Кенеш (парламент) вакиллари Олий суд раҳбарининг истеъфосини қабул қилган. Аниқлик киритилишича, 66 депутат ёқлаб, бир киши қарши овоз берган.

Терговчи журналист Болот Темировнинг қайд этишича, амалдор Temirov Live медиа-лойиҳасининг 11 нафар ходими иши бўйича ҳукм эълон қилинишидан бироз аввал истеъфога чиқишини маълум қилган.

«Мана энди нега Олий суд раиси суддан бир кун олдин истеъфога чиққани маълум бўлди. Бундай намойишкорона жазо қарори ҳеч кимга обрў келтирмайди», — деб ёзади ОАВ вакили ўзининг Telegram-каналида.

Таъкидлаш жоиз, авваллари ҳам Олий суд раҳбарлари «ўз илтимосига кўра» деган ибора билан истеъфога чиққани маълум.

ℹ️ Замирбек Базарбеков 1957 йили туғилган. Қирғизистон Давлат Миллий университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Терговчи, ҳукумат аппарати ёрдамчиси, судя, адвокат, Судялар танлаш кенгаши раиси, Президент девонининг суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва қонунийлик бўлими мудири лавозимларида ишлаган. Базарбеков 2021 йил июнидан Қирғизистон Олий суди судяси, 2022 йил февралидан Олий суд раиси лавозимида ишлаб келган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати