Сбернинг Қозоғистондаги собиқ шўъба корхонаси Қатарнинг Lesha Bankига сотилди

vlast.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг «Байтерек» давлат холдинги Bereke Bankнинг (Россия «Сбербанк»ининг собиқ шўъба корхонаси) 100 фоиз акцияларини Қатарнинг Lesha Bankига сотиш бўйича битимни якунлади, деб хабар қилади холдинг матбуот хизмати.

«Келишувнинг барча шартлари томонлар билан муваффақиятли келишиб олинди. Битим Қозоғистон регуляторларидан барча керакли рухсатларни, шу жумладан Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлигининг (МБТРА) август ойида Lesha Bankга банк холдинг мақомини олиш ва Bereke Bankни сотиб олиш учун рухсатномасини олди», — дейилади хабарда.

Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири бўлган Bereke Bank мижозлар олдидаги барча мажбуриятларини бажаришда давом этади, деб ишонтиради холдинг.

2022 йил март ойида Россиянинг «Сбербанк» тузилмалари, шу жумладан унинг Қозоғистондаги шўъбаси АҚШнинг блокловчи санкциялари остида қолганди. Август ойида «Байтерек» миллий бошқарув холдинги Сбер шўъба корхонасини сотиб олганини эълон қилди, битим 2 сентябрда ёпилган. Шундан сўнг, кредит ташкилоти Bereke Bank деб ўзгартирилди ва янги эгаси ОFАCга санкцияларни бекор қилиш учун ҳужжатларни тақдим этди, чунки кредит муассасаси тўлиқ Қозоғистон компаниясига тегишли эди.

2023 йил 8 мартда OFAC Bereke Bankни секторал санкциялар (SSI) ва Specially Designated Nationals (SDN) рўйхатидан олиб ташлади.

Ўтган баҳорда «Байтерек» ва Қатарнинг Lesha Bankи Bereke Bank учун 65 миллиард тенге (жорий курс бўйича 134 миллион доллар) дан иборат олди-сотди шартномасини туздилар.

Lesha Bank Қатар фонд биржасида рўйхатга олинган ва Qatar Financial Center Regulatory Authority лицензиясига эга. У Қатар, АҚШ, Европа, шунингдек, Яқин Шарқ минтақаси бозорларида ўз хизматларни таклиф қилган ҳолда инвестиция банки ва активларни бошқариш соҳасида фаолият юритади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди