Тожикистонда қишлоқ ёшлари IТ-мутахассислигига ўқитилади

Тожикистонда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) кўмагида республика қишлоқ ёшларини IТ- мутахассислигига бепул ўқитиш лойиҳаси ишга туширилади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» хабар берди.

IТ-мутахассисларини тайёрлаш бўйича DonishGO лойиҳасини амалга ошириш «Илмхона» ўқув маркази томонидан Re-skill AI-платформаси ҳамкорлигида ва ЕХҲТ кўмагида амалга оширилади.

DonishGO лойиҳаси Тожикистон қишлоқ ёшлари ўртасидаги рақамли тафовутни бартараф этишга қаратилган. Технология ва таълимдан фойдаланиш имконияти чекланган муҳитда ушбу лойиҳа ёшларга янги краьера имкониятлари эшикларини очадиган муҳим рақамли кўникмаларга эга бўлиш имкониятини беради. Рақамли технологиялар ёрдамида ўз ҳаётини сезиларли даражада яхшилаши мумкин бўлган аёллар ва кичик тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратилади.

Янги лойиҳа муваффақиятли ишлаш учун зарур бўлган базавий ва илғор рақамли кўникмаларни ривожлантиришга, фрилансер ва масофада ишлаш бўйича ўқитиш орқали иқтисодий имкониятларни оширишга, ўз салоҳиятини тадбиқ эта олиш ва молиявий мустақиллик орқали ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларни рағбатлантиришга хизмат қилиши режалаштирилган.

Шахсий компьютери ёки сифатли интернет тармоғига эга бўлмаган фуқаролар «Илмхона» марказининг Душанбе ва Истаравшандаги офисларида, шунингдек, American Spaceнинг Бўхтар, Исфара, Кўлоб, Гарм, Хоруғ, Панжикент ва Хўжанддаги офисларида таълим олишлари мумкин.