Қозоғистонда юзни таниб олиш тизими видеокузатув камераларига улана бошланди

freepik.com сайти фотосурати

Қозоғистоннинг икки шаҳрида – Олмаота ва Атирауда юзни таниб олувчи сунъий интеллект видеокузатув камераларига уланди. Бу ҳақда республика Бош прокурори Берик Асилов Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тизим август ойидан бошлаб ишламоқда, у қочоқлар, қарздорлар ва бедарак йўқолган шахсларни автоматик равишда таниб олади. «Икки кун ичида терговдан яширинган 2 шахс ва яна бедарак йўқолган 2 нафар инсон юз кўриниши орқали аниқланди», — деди Асилов.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект ёрдамида камералар орқали ҳатто ташқи кўриниши ўзгарган (ёши ёки шунга уринган саъй-ҳаракатлари туфайли) одамларни ҳам топиш мумкин, бу «қидирув ишларини сезиларли даражада кучайтиради».

«Прокурорларга тизимни барча ҳудудларда жорий этиш бўйича топшириқ бердим», — дея қўшимча қилди у.

Ҳозирда Қозоғистонда 9 мингдан ортиқ одам қидирувда.

Мамлакатда юзни таниб олувчи камералар ўрнатилаётгани ҳақидаги хабарлар илк бор 2020 йили ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиб, шов-шувга сабаб бўлганди. Кейинроқ бу маълумотлар сохта бўлиб чиқди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Қирғизистоннинг «парда ортидаги раҳбари» нима учун ишдан бўшатилгани ва бундан сўнг нималар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида

  • Марказий Осиё мамлакатларига МҲО хавфи борми?

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор