ОТБ Ўзбекистон энергетика ва молия секторига 400 миллион доллар кредит ажратади

arzuw.news сайти фотосурати

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга умумий қиймати 400 миллион доллар бўлган иккита кредитни маъқуллади. Маблағлар мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, деб хабар беради ОТБ матбуот хизмати.

Энергетикани ислоҳ қилиш дастурига 300 миллион доллар миқдорида кредит ажратилди.

Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

👉 электр энергияси бозорини ривожлантириш;

👉 рақобатни ривожлантириш ва шаффофликни таъминлаш учун мустақил энергия регуляторини яратиш;

👉 марказий харид ва чакана савдо функцияларини ажратиш ва янги ташкил этилган мустақил ташкилотларга ўтказиш;

👉 қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш, иссиқхона газ чиқиндиларини камайтириш ва мамлакатнинг электр узатиш ва тарқатиш тармоқларини модернизация қилиш бўйича энергетика секторининг бош режасини яратиш.

100 миллион доллар миқдорида кредит молиявий операциялар ва хизматларни оптималлаштириш шартларини яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистонда капитал ва пул бозорлари ўсиши учун талаб ва таклифни тартибга солиш чора-тадбирларини кўпайтиришга йўналтирилади. Капитал бозорини тартибга солиш бўйича ваколатлар ихтисослаштирилган идорага ўтиши, капитал бозори билан боғлиқ барча меъёрий ҳужжатлар бир қонунда бирлаштирилиши кутилмоқда. Яшил ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун облигациялар чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун давлат қарзи тўғрисидаги қонун ва капитал бозорига киришни осонлаштириш учун финтеч тартибга солувчи сандбох режими яратилади. Шаффофлик ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун кенг қамровли бозор маълумотларини онлайн нашр қилиш режалаштирилган.

ℹ️ Ўзбекистон 1995 йили ОТБга аъзо бўлган. Орадан уч йил ўтиб, мамлакатда ушбу молиявий тузилманинг ваколатхонаси очилган. Ҳозирда банк томонидан республикага кредитлар, грантлар ва техник ёрдам кўринишида ажратилган маблағларнинг умумий ҳажми 12,5 миллиард долларга етди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ