Тожикистоннинг Рудакий тумани «Кўктош» футбол клуби оғир молиявий аҳволга тушиб қолган. Бу ҳақда «Фарғона» манбалари хабар бермоқда.
«Хўжанд» клубига 0:3 ҳисобида ютқазгандан сўнг «Кўктош» директори Нурали Хоркашев жамоа энди барҳам топишини айтган. Айни пайтда «Фарғона» хабарига кўра, жамоа қандай таркиб билан ўйнаши аниқ бўлмаса-да, мавсумни барибир якунлайди. Асосий ўйинчиларнинг бир неча ойлик маошидан қарзи бор, июнь ойи бошидан фақат ёшлар майдонга тушишган, аммо улар натижага эришолмаган. Аввалроқ «Кўктош» ушбу таркибда «Эсхата»га имкониятни бой берган (0:7).
«Кўктош»даги молиявий муаммолар борасида ўтган йил бошида клуб хўжайини Ҳожимуҳаммад Гулаев жамоага ҳомийлик қилишдан бош тортганида хабар берилганди. Бироқ, масала ҳал бўлган ва жамоа анча яхши ўйнаган — улар чемпионатда бронза учун кураш олиб боришган ва тўртинчи ўринни эгаллашган.
Жорий мавсум бошланиши олдидан яна молиявий масала юзага келган. «Кўктош» олий лигада қатнашишдан бош тортиб, бошқа бир олий дивизион клуби «Файзканд» каби Биринчи дивизионга чиқиши режалаштирилган. Бироқ, кейинроқ «Кўктош» гўёки ҳомий топган ва шунга қарамай, жамоа жорий мавсумда 12 та клубга кенгайтирилган Олий лига иштирокчилари рўйхатига киритилган.
Жамоа анча янгиланган. Тожикистон терма жамоаси футболчиси Алишер Шукуров «Кўктош»ни тарк этиб, Тбилиси «Динамо»сига ўтган. Жамоа тўпурари Азизбек Султонов Кўлобнинг «Равшан» клуби билан шартнома имзолаган. Аммо бир қанча сифатли футболчилар, жумладан Эрон, Гана ва Ўзбекистондан келган хорижлик футболчилар билан шартнома имзоланган.
«Кўктош» (Рудаки) футбол клуби 1968 йили «Нефтяник» номи билан ташкил этилган ва 2023 йилги мавсумда Тожикистон чемпионати олий лигасида иштирок этадиган жамоалар орасида энг қадимги жамоалардан бири ҳисобланган. У Тожикистон ССРнинг барча чемпионатлари ва кубокларида қатнашган. 2020 йили «Кўктош» Тожикистон футбол федерацияси кубогида ғолиб чиққан. 2021 йили жамоа миллий чемпионатда муваффақиятсиз иштирок этган ва иккинчи лигага тушиб кетган. Бироқ, кейинги мавсумдаёқ «Кўктош» биринчи лигада иккинчи ўринни эгаллаб, олий дивизионга қайтган. 2023 йили жамоа тўртинчи ўринни эгаллаган. Жорий мавсумда «Кўктош» 4 очко билан турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.