Ўзбекистон ҳукумати 2026 йилгача кўмир қазиб олишни 50 фоизга оширишни режалаштирмоқда

"Шарғункўмир" шахтаси. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

2025 йили Ўзбекистон ҳукумати кўмир қазиб чиқаришни 10 миллион тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Республикада кўмир қазиб олиш ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Жумладан, агар 2017 йилгача мамлакатда йилига 4 миллион тоннадан кам маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йили ушбу кўрсаткич 6,55 миллион тоннагача ошди. Жорий йили 8 миллион тонна кўмир қазиб чиқариш режалаштирилган.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига конларни ўзлаштириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторларни жалб этиш кўмаклашди. Натижада 2023 йили тадбиркорлар томонидан 369 минг тонна кўмир қазиб олинган бўлса, жорий йили уларнинг улуши 900 минг тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Сурхондарё вилоятининг Сариёсий туманида жойлашган Ўзбекистондаги йирик кўмир конларидан бири – «Шарғункўмир» акциядорлик жамиятида йилига 500 минг тонна кўмир бойитиш заводи ишга тушади. 2023 йил декабрь ойида конда модернизация ишлари якунланган, унинг қиймати 105,5 миллион долларни ташкил этган. Унинг $89,8 млн ХХР Эксимбанки томонидан тақдим этилган. Модернизация «Шарғункўмир»да йилига 900 минг тоннагача сифатли кўмир қазиб олиш имконини беради. Таққослаш учун: 2020 йили компания 264 минг тонна, 2022 йили 282 минг тонна ишлаб чиқарган.

ℹ️ Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистоннинг кўмир заҳиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади. Биргина Шарғун конида кўмирнинг баланс заҳираси 33 миллион тоннага баҳоланган. 1958 йилдан 2022 йилгача бу ерда 9,3 миллион тонна кўмир қазиб олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди