Ўзбекистон ва Хитой икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳафтасига юзтага етказади

Loong Air (Хитой) авиакомпанияси самолёти Тошкентда. Uzbekistan Airports фотосурати

Ўзбекистон ва Хитой икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳафтасига юзтага етказишга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Делегациялар ўртасидаги музокаралар Пекинда бўлиб ўтди. Томонлар келишувга эришдилар ва тегишли баённомани имзоладилар. Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

👉 ҳар бир томон авиакомпаниялари ҳафтасига 50 та рейсни амалга оширади;

👉 парвозлар учун чексиз шаҳар танлови, ҳозирда фақат етти йўналишда учиш мумкин;

👉 Чексиз миқдордаги авиакомпаниялар, ҳозирда ҳар томондан учтадан мавжуд.

Келишув Ўзбекистон ва Хитой авиация маъмуриятларининг апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган қўшимча учрашувидан сўнг кучга киради.

ℹ️ Музокаралар Ўзбекистон президентининг Хитойга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев 23 январь куни Пекинга келди. Эртаси куни у Хитой ишбилармон доиралари вакиллари ва расмийлар билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди. Хусусан, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян, Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Цзинь Лицюнь, CNPC нефть ва газ корпорацияси раҳбари Дай Ҳоулян ва бошқалар билан учрашди. ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар олиб борилиши кутилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ