Тошкент суди Telegramда интим сурат ва видеоларни тарқатган шахсларга нисбатан ҳукм чиқарди

Ўзбекистон ИИВ видеосидан кадр

Hello Tashkent, Salam Tashkent Телеграм-каналининг маъмурлари 3 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм 11 январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди томонидан чиқарилди, деб хабар беради Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

Айбланувчилар 2023 йил май ойида ҳибсга олинган. ИИВ хабарига кўра, улар Телеграм каналида аёлларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи фотосуратлар ва видеоларни жойлаштиргишан. Улар тасвирларни олиб ташлаш учун пул ундиришган — 100 минг сўмдан 500 минг сўмгача (8 доллардан 40 долларгача).

Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Жабрланганлар ва даъвогарлар 62 киши бўлган, шу жумладан 55 аёл. Айбланувчиларга туҳмат, ҳақорат, товламачилик, олдиндан тил бириктириб порнографик маҳсулотларни тарқатиш, шахс шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ошкор қилиш айблари қўйилган.

ОАВ маълумотларига кўра, май ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари бу иш бўйича бир неча кишини ҳибсга олган, бироқ улардан фақат уч нафари судланган.

Жабрланувчиларга жиноят доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилган. Телеграммдаги Hello Tashkent каналлари ва аккаунтлари блокланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ