Ўзбекистонлик хоккейчи Қозоғистон чемпионатида илк бор дубль қайд этди

Жавоҳир Расулов. hchumo.uz сайти фотосурати

Тошкентнинг «Ҳумо» клуби ҳужумчиси, ўзбекистонлик хоккейчи Жавоҳир Расулов Қозоғистон чемпионатидаги ўйинда илк бор дубль қайд этди. Бу Руднийнинг «Горняк» клубига қарши Тошкентдаги «Алпомиш» муз аренасида бўлиб ўтган ва 5:3 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланган ўйинда юз берди.

Иккинчи бўлимда Расулов иккита гол урди. 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлган Жавоҳир 33-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб «Ҳумо»ни аниқ зарбаси билан олдинга олиб чиқди. «Горняк» хоккейчилари энди ўзига кела олишмади, учинчи бўлимда аввалига тўртинчи, кейин эса бешинчи голни ўтказиб юборди. «Ҳумо» учун бу ғалаба қаторасига бешинчи ғалаба бўлди ва жамоа икки ўйин кам бўлган Кўкшетаунинг «Арлан»идан бир очко олдинда бўлиб, мунтазам чемпионат жадвалида биринчи ўринни эгаллади.

«Мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун катта раҳмат айтмоқчиман. Икки голга келсак: шерикларим доим гол уришим қўлдан келганини қилишади. Аввали бу иш бермаганди. Лекин бугун муваффақият мен томонда бўлди», — дейди Расулов ўйиндан сўнг.

Расулов Қозоғистон чемпионатида иккита гол уришга муваффақ бўлган ўзбекистонлик биринчи хоккейчи бўлди. Аввалроқ у Қозоғистон профессионал лигасида умуман гол урган ягона ўзбекистонлик хоккейчи эди.

ℹ️ Жавоҳир Расулов асли тошкентлик. У ўз фаолиятини Самаранинг «Комета» клубида бошлаган. 2019 йили 20 ёшида «Ҳумо»га кўчиб ўтган. У ВҲЛда бир жамоада ўйнади, аммо бу лигада ўзини кўрсатолмади. Ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида ҳам Жавоҳир ҳеч қандай очко ололмаган. Бу мавсумда ҳужумчи учта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.