Каспий соҳилидаги туркман шаҳарчаси аҳолиси ичимлик суви танқислигидан шикоят қилади

Гарабўғоздаги сув учун навбат. Ижтимоий тармоқдаги фотосурат

Каспий денгизи соҳилида жойлашган Туркманистоннинг Гарабўғоз (собиқ номи Бекдош) шаҳри аҳолиси бу ерда махсус талон орқали берилаётган ичимлик суви етишмаётганидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри хабар беради.

Ичимлик суви тақчиллиги ва оқар сув йўқлиги маҳаллий аҳолининг асосий муаммоси ҳисобланади. Нашрнинг аниқлик киритишича, шаҳарга сув ҳар етти-ўн кунда сувни чучуклаштириш станциясидан цистерналар билан юк машиналарида олиб келинади.

Ҳар ким ўз «улуши»ни олиши учун уй-жой бошқармасидан талон бўлиши керак.

Бундан ташқари, сув ташувчи ҳайдовчилар кўп қаватли уйнинг ёнидан атайлаб ўтиб, аҳолини ресурслар учун қўшимча пул тўлашга мажбур қилишлари мумкин. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу ҳолатда саккиз кубометр сув учун пора 15 долларни ташкил қилади.

Маиший эҳтиёжлар — ювиш, тозалаш ва бошқалар учун одамлар Каспий денгизи сувидан фойдаланишади. Қоида тариқасида, кўп қаватли бино ёнида улар сув заҳираси учун улкан темир бакларни ўрнатадилар.

Шаҳарча аҳолисининг бошқа муаммолари ҳам бор. Масалан, Гарабўғозда деярли барча йўллар бузилиб кетган, одамлар иш топа олишмайди. Маҳсулотлар, жумладан нон етказиб беришдаги узилишлар туфайли дўконларда кўпинча узун навбатлар пайдо бўлади.

Маҳаллий аҳоли 2018 йили «Гарабўгазкарбомид» корхонаси қурилиши муносабати билан иш ўринлари пайдо бўлиши, коммунал шароит яхшиланишига умид қилишган, бироқ бундай бўлмаган.

Энди Каспий шаҳарчаси аҳолиси ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали расмийлар эътиборини ўз муаммоларига қаратишга, ҳеч бўлмаганда мунтазам равишда ичимлик суви олиш имкониятига эришишга ҳаракат қилмоқда. Лекин ҳозирча бу борада ҳеч қандай силжиш кўринмайди.

«Хроника Туркменистана» маълумотларига кўра, Гарабўғоз Каспий денгизи соҳилининг шимолий қисмида, Қозоғистон билан чегарада жойлашган кичик аҳоли пунктидир. 1991 йили бу ерда 7300 киши яшаган, бироқ кўпчилик шаҳарни тарк этган ва ҳозирда аҳолининг аниқ сони номаълум. Маҳаллий аҳолига кўра, Туркманистоннинг бу бурчагида ташландиқ кўп қаватли уйлар кўзга кўп ташланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Марказий Осиё терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичини бошлади

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди