Марказий Осиё клублари ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олишди

Қуръа ташлаш маросимидан лавҳа. AFC Hub фотосурати

Куала-Лумпурда Осиё футбол конфедерасияси (ОФК) Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий мавсумда Марказий Осиё республикаларининг бирданига олти нафар вакили турнирнинг гуруҳ босқичида иштирок этади: Ўзбекистондан тўртта, Тожикистон ва Туркманистондан биттадан жамоа.

Тошкентнинг «Пахтакор» ва Ашхободнинг «Ахал» клублари А гуруҳидан жой олди. Уларнинг рақиби Саудиянинг «Ал-Файҳа» ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» клублари бўлади.

Қаршининг «Насаф» жамоаси В гуруҳидан жой олди ва унда Қатарнинг «Ал-Садд», Иорданиянинг «Ал-Файсалий» ва Амирликларнинг «Шаржа» клублари билан куч синашади.

Олмалиқнинг «АГМК» жамоаси С гуруҳидан жой олди ва Саудиянинг «Ал-Иттиҳод», Эроннинг «Сепахон» ва Ироқнинг «Ал-Кува» жамоалари билан куч синашади.

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси D гуруҳида иштирок этади ва унинг рақиби Карим Бензема, ўйнаётган саудларнинг «Ал Ҳилол», Эроннинг «Нассажи» ва «Мумбай» жамоалари бўлади.

Қуръа натижасига кўра, Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси D гуруҳидан жой олди ва унда Эроннинг «Персеполис», Қатарнинг «Ал-Дуҳаил» ва Криштиану Роналду тўп сураётган Саудиянинг «Ал-Наср» жамоалари билан куч синашади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 18 сентябрдан 13 декабрга қадар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ОФК кубоги доирасида Марказий Осиёнинг яна тўртта жамоаси ўйнайди. Е гуруҳида Қирғизистоннинг «Абдиш-Ата» клуби, Тожикистоннинг «Равшан» клуби ҳамда Туркманистоннинг «Алтин-Асир» ҳамда «Мерв» клублари турнирнинг плей-офф босқичи учун кураш олиб боради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Марказий Осиё терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичини бошлади

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди