Контрабандачилар билан отишмада тожик аскари ҳалок бўлган

Тожик чегарачиси. "Азия-Плюс" сайти фотосурати

27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси Афғонистондан Тожикистон ҳудудига кирмоқчи бўлган контрабандачилар билан отишмада тожикистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) «Хоруғ» чегара отряди матбуот марказига таяниб, «Ховар» давлат ахборот агентлиги хабар берди.

«28 апрель куни соат 01:30 да Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Шуғнон тумани аҳолиси Додихудо, Нодиршо ва Заби Валади Муҳаммадсахилар бошчилигидаги 8 кишидан иборат трансмиллий контрабандачиларнинг қуролли гуруҳи 9-чегара зонасининг 184-белгисида Тожикистон ва Афғонистон давлат чегараси чизиғини ўта йирик ҳажмдаги наркотик моддаларни, шунингдек қурол-яроғ ва ўқ-дориларни олиб ўтиш мақсадида кесиб ўтган», — дейилади чегара хизмати хабарида.

Контрабандачилар тожик чегарачиларининг таслим бўлиш ҳақидаги буйруғига бўйсунмай, ўт очган, сўнг воқеа жойида гиёҳванд моддалар, қурол ва ўқ-дориларни қолдириб, Афғонистон ҳудудига қочиб кетишган.

Ҳодиса жойида афғон контрабандачиларининг уч шериги бўлмиш Тожикистон фуқаролари қўлга олинган: Эмин Домулложонов (1982 йилда туғилган) — Сўғд вилоятининг Бўстон шаҳридан, Нидо Саидманзаров (1993 йилда туғилган) — Шуғнон вилояти, Ёмчи қишлоғидан, ҳозирда Хўжанд шаҳрида яшайди, Саидмурсалов Наврас (1987 йилда туғилган) Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Шуғнон туманида яшовчи йигит.

Отишма жойидан 45 кг героин, тўрт дона Калашников автомати, 74 дона ўқ-дори, тунги кўриш махсус мосламаси ва 10 минг доллар топилган.

«Озоди» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг тожик хизмати) хабарига кўра, ҳалок бўлган ҳарбий Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Хоруғ шаҳар бошқармаси бошлиғи Комрон Ражабзода бўлган. Бироқ, расмий баёнотда марҳумнинг шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди