Афғонистон ва Покистон ўртасидаги асосий чегара пунктида отишма юз берди

«ТОРХАМ» ЧЕГАРА ПУНКТИ. ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ФОТОСУРАТИ

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги «Торхам» чегара пунктида «Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари ва Покистон ҳарбийлари ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар берди.

Отишма 20 февраль куни янграган. Бундан олдин «Толибон» раҳбарияти қарори билан барча транспорт турлари учун мазкур чегара пунктидан ўтиш тўхтатилган. Бироқ бу қарорнинг сабаби тушунтирилмаган.

Ижтимоий тармоқларда отишма акс этган видеолар пайдо бўлди.

Айни дамда қуролли тўқнашув қурбонлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Шу билан бирга, Афғонистон чегарасида катта миқдорда сабзавот ортилган юк машиналари, шунингдек, даволаниш учун қўшни давлатга йўл олган юзлаб афғонлар тўпланиб қолган.

ℹ️ Афғонистон пойтахти Кобул ва Покистоннинг Пешовар шаҳарлари ўртасида жойлашган «Торхам» чегара ўтиш пункти Афғонистон ва Покистон ўртасида юк ва йўловчилар учун асосий назорат пункти ҳисобланади. Бундан ташқари, айнан шу чегара пункти орқали Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо йўлаги ўтган.

Афғон матбуоти таъкидлашича, сўнгги пайтларда чегарада толиблар ва Покистон ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлмоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ