Сурхондарёда 600 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилади

econet.ru сайти фотосурати

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида қуввати 600 МВт бўлган инновацион фотоэлектр станцияси қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

3 февраль куни Graess Energy Uzde Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят қурилиш масалалари инновацион ривожланиш бошқармаси ўртасида қурилиш бўйича келишувга эришилди.

Лойиҳанинг қиймати 500 миллион долларга баҳоланмоқда.

Graess Energy Uzde – Германия-Ўзбекистон қўшма компанияси. 2018 йили қўшма корхона раҳбари Энтони Вудс компаниянинг Мўйноқда (Қорақалпоғистон) қуввати 20 МВт қувватга эга фотоэлектр станция (ФЭС) қурилишига 30 миллион доллар сармоя киритиш режасини маълум қилганди. Кейинчалик бу тахминан 24 миллион долларни ташкил этди. Mўйноқ-1 ФEСни ишга тушириш 2019 йил октябрь ойида режалаштирилган эди.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 456,6 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилмоқда. Лойиҳа Masdar (БАА) компанияси томонидан амалга оширилмоқда, фойдаланишга топшириш жорий йил охирига режалаштирилган.

Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилга бориб мамлакатдаги қуёш электр станцияларининг умумий қувватини камида 5000 МВтга етказишни режалаштирмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, қуёш электр станциялари мамлакатда жами 600 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Бу республиканинг ҳозирги электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан саккиз баробар кўпдир.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон маданий меросига оид янги китобларни тақдим этди