Ғарбий Эронда хавфсизлик кучлари ҳукуматга қарши намойишларни тарқатиш учун ўқотар қуроллардан фойдаланган

Эрондаги намойишлар. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Ижтимоий тармоқларда Эроннинг ғарбий Курдистон вилоятида хавфсизлик кучлари мамлакат бўйлаб тўртинчи ҳафта давом этаётган аксилҳукумат намойишларини тарқатиб юбориш учун ҳақиқий ўқлардан фойдалангани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган.

Жумладан, ижтимоий тармоқларда Курдистоннинг маъмурий маркази Санандаж шаҳрида отишма яққол эшитилаётган видеолар жойлаштирилмоқдаШунингдек, ижтимоий тармоқларда кеча тунда ўқотар қуроллардан ўлдирилган намойишчиларнинг фотосуратлари ва видеолари эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Эрондаги норозилик намойишлари сентябрь ойи ўрталарида нотўғри ҳижобга ўрангани учун Теҳронда ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан кейин вафот этган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимидан сўнг бошланган эди. Бир неча кун ичида норозилик намойишлари Ислом Республикасининг кўплаб ҳудудлари ва мамлакатнинг барча йирик шаҳарларини қамраб олди.

Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Ҳуқуқ фаолларининг ҳисоб-китобларига кўра, ўнлаб намойишчилар ҳалок бўлган. The Guardian нашрининг ёзишича, сўнгги кунларда Эрон ҳуқуқ-тартибот идоралари мактаб ўқувчиларини тўғридан-тўғри таълим муассасаларида ҳибсга олмоқда, зеро ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчилари намойишларда фаол иштирок эта бошлашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Сунъий ва инсон интеллекти ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш мумкин

  • Толиблар томонидан Афғонистон қайта ишғол қилинганидан сўнг ўтган икки йил ичида нималар ўзгаргани ҳақида

  • Саудия Арабистонининг футбол соҳасида бошлаган инқилоби ҳақида

  • Фирдавс Абдуҳолиқов — Маданий мерос ва ҳалқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги якунлари тўғрисида