Тожикистон ва Душанбенинг «Истиқлол» олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Рустам Соиров фаолиятини Эстониянинг «Левадия» (Таллин) футбол клубида давом эттиради. Бу ҳақда Transfermarkt хабар беради.
Клуб расмий сайтида айтилишича, футболчи меҳнат визасини олган заҳоти клуб машғулотларига қўшилиши мумкин.
«Рустам ҳужумда ҳам, ўнг қанотда ҳам ўйнай оладиган иқтидорли ёш футболчи. Қолаверса, у Осиё чемпионлар лигасида иштирок этган ва терма жамоа шарафини ҳимоя қилган. У ўзининг ҳаракатчанлиги, яхши тезлиги ва техникаси билан эътиборимизни тортди. Менимча, у Европа футболига кириб бориш учун барча имкониятларга эга. Бизнинг вазифамиз уни ривожлантиришда давом этиш ва у тезда машғулотларга қўшила олишига умид қилишдир», — дедйи клуб спорт директори Тармо Кинк.
Соировнинг «Истиқлол»дан қандай шароитда кетгани аниқланмаган. Ҳужумчининг Эстония клуби билан шартномаси 3 йилга мўлжалланган. Таркибдан жой олиш учун тожикистонлик футболчи жамоанинг энг яхши тўпурари бразилиялик Лилиу ва Эстония терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Кирсс билан куч синашади.
Соиров Эстония чемпионатида иштирок этган иккинчи тожикистонлик футболчига айланди. Ўтган мавсумда Тожикистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси, ҳозирда «Истиқлол»да тўп сураётган Табрези Давлатмир «Транс Нарва»да ўйнади.
Рустам Соиров Душанбенинг «Локомотив-Помир» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йилдан буён «Истиқлол» сафида тўп суради. Биринчи мавсумда у жамоа учун саккизта гол урди ва Тожикистон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси сифатида этироф этилди. Ўтган мавсумда Соиров 15 та гол уриб, турнир тўпурарларидан бирига айланди.
У икки карра мамлакат чемпиони. Соиров терма жамоага жалб қилинган, еттита ўйин ўтказган. Ўсмирлар терма жамоаси сафида эса Осиё чемпионати кумуш медалини қўлга киритган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 300 000 еврога баҳоланмоқда.
Таллиннинг «Левадия»си Эстониянинг ўн карра чемпиони ҳисобланади. Ўтган мавсумда ҳам жамоа олтин медални қўлга киритди ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмаси учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди, бироқ биринчи турда Исландия Викингуридан мағлуб бўлди (1:6) ва УEФА Конференция Лигаси саралашига йўл олди ва у ерда Малтанинг «Хайберниансу»ига имкониятни бой берди (3:4).