Марказий банк қиймати 200 000 сўм бўлган банкнотларни муомалага чиқаради

МБ сайти фотосурати

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 ($18,3) сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар беради.

Ҳозирда энг йирик банкнот 100 минг сўм ($9,1) ҳисобланади.

Банкнотнинг ўлчами 152 х 69 мм. Унинг мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.

Банкнот олд томони чап қисмида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган. Банкнот орқа томонида милоддан аввалги III асрга тегишли қадимги Фарғона давлатининг пойтахти бўлган “AXSIKENT ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

Банкнотлар турли ҳимоя элементларига эга.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда