Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Зайнилобиддин Низомиддинов чапдан биринчи. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Республикаси президентининг Фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Низомиддинов Шавкат Мирзиёев республика Бош вазири бўлганида унинг ёрдамчиси бўлган. Жумладан, у Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил департаменти сектор мудири лавозимида ишлаган. Низомиддинов 2018 йил августидан президент Администрациясини бошқариб келди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда