Европа Иттифоқи Қорақалпоғистондаги воқеаларни очиқ ва мустақил текширишга чақирди

Европа Иттифоқи Ўзбекистон Конституциясига таклиф этилаётган тузатишлар эълон қилиниши ортидан Қорақалпоғистондаги зўравонлик воқеаларини очиқ ва мустақил текширишга чақиради. «Биз жабрланган ва ҳалок бўлганлар борасида чуқур афсусдамиз ва воқеалар ривожини диққат билан кузатишда давом этамиз», — дейилади 4 июль куни кечқурун Европа Иттифоқи дипломатик хизмати расмий сайтида чоп этилган хабарда.

«Биз президент Мирзиёев томонидан таклиф этилаётган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича жамоатчиликнинг хавотирларига тезкор жавоб бериш бўйича кўрилган чораларни эътироф этамиз. Биз барча томонларни ҳар қандай кескинлик ёки зўравонликларни давом эттирмаслик учун ўз ҳаракатларида вазмин бўлишга чақирамиз. Европа Иттифоқи ҳукуматни Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига мувофиқ инсон ҳуқуқлари, жумладан, сўз эркинлиги ва йиғилишлар эркинлиги каби асосий ҳуқуқларни кафолатлашга чақиради», — дейилади ЕИ баёнотида.

«Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан мустаҳкам ва ривожланиб бораётган ҳамкорликка эга. Биз Ўзбекистоннинг ислоҳотлар йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз ва уни халқаро меъёрлар ва илғор тажрибалар асосида фуқаролар ва манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу жараённи давом эттиришга чақирамиз», — дейилади хабарда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда