Фавқулодда ҳолат муносабати билан Нукус аэропортида чекловлар жорий этилди

Uzbekistan Airports сайти фотосурати

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳри аэропортида фавқулодда ҳолат (ФҲ) муносабати билан чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Республикада фавқулодда ҳолат тартиби 1 ва 2 июль кунлари Нукусда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари ва тартибсизликлардан сўнг жорий этилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни тегишли қарорни имзолади. Фавқулодда ҳолат 2 августгача давом этади.

Қорақалпоғистонда комендантлик соати жорий этилди — кечки 21:00 дан эрталабки 7:00 гача. Шу муносабат билан Нукус шаҳридаги аэропорт иши чекланади.

«4 июль куни бекор қилинган рейсларнинг барча йўловчилари Тошкент – ​​Нукус – Тошкент йўналиши бўйича HY011/ HY012 рейслари орқали етказилади. Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилгани ҳақида аллақачон хабардор қилган», — дейилади Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Нукус – Бейнеу (Қозоғистон) – Нукус йўналиши бўйича халқаро йўловчи поезди қатнови бекор қилинган эди.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда бир қатор ўзбек ОАВларининг ёзишича, Нукусда вазият нормал ҳолатга қайтган. Ҳарбий ва ички ишлар вазирлиги ходимлари йўлларга тўсиқлар ўрнатиб, кўчаларда патруллик қилмоқда.

3 июль куни Нукус шаҳри ҳокими Ўтемурат Панаев аҳоли билан учрашганда 4 июлдан бошлаб шаҳарда бозорлар, болалар боғчалари ва жамоат транспорти қайта ишлай бошлашини айтди. Аҳолининг маълум қилишича, интернет йўқлиги сабабли дўконларда терминаллар ишламаяпти, лекин сотувчилар мижозлар маълумотларини ёзиб, савдо қилмоқда. Шунингдек, аҳоли интернет узилишда давом этса, маошларини карталарига қандай олишлари ҳақида ҳам хавотирда. Оммавий норозилик намойишлари бошланганидан сўнгт Қорақалпоғизтонда интернет узилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда