Ўзбекистон коронавирус сабаб мамлакатга киришга қўйилган барча чекловларни бекор қилди

Userapi.com сайти фотосурати

10 июндан бошлаб Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси сабаб фуқароларнинг мамлакатга киришига қўйилган чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан қарор қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

«Комиссия Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиш динамикаси, касалхонага ётқизилган ва чиқарилган беморлар сони, карантинга олинган фуқаролар сонининг ижобий ўзгариши, шунингдек, республикадаги эпидемиологик вазият, ЖССТ ва Туризм ва маданий мерос вазирлиги тавсияларини инобатга олди», — дейилади хабарда.

Чекловларнинг бекор қилиниши чегарани ҳаво йўллари, темир йўл вокзаллари ёки чегара ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтувчи ўзбекистонликлар, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Энди улардан коронавирус учун ПЦР тестининг салбий натижаси, тезкор антиген тести ва эмлаш сертификати ёки паспортини тақдим этиш талаб этилмайди.

Бугун Қозоғистон ҳам коронавирусга қарши чекловларни бекор қилди. 8 июндан бошлаб қозоғистонликлар ва хорижликлардан давлат чегарасини кесиб ўтишда ПЦР тести манфий ёки эмлаш паспорти талаб қилинмайди. Шу кундан бошлаб республиканинг етти вилоятидаги чегаранинг алоҳида участкаларида вақтинча ёпилган 12 та автомобиль ўтказиш пунктлари ўз фаолиятини тиклайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда