Ўзбекистонга футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубоги олиб келинади

Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги. sport.segodnya.ua сайти фотосурати

FIFA World Cup Trophy Tour лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга Жаҳон кубоги соврини олиб келинади, деб хабар беради Gazeta.uz.

Кубокга FIFA элчилари, турли йиллардаги жаҳон чемпионлари бўлган француз Кристиан Карембеу ва испаниялик Карлес Пуёл ҳамроҳлик қилади.

21 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 олдидан кубокнинг жаҳон бўйлаб сафари бошланган. Бу йил Ўзбекистон FIFA делегацияси кубок билан ташриф буюрадиган ягона Марказий Осиё республикаси бўлди. Тўрт мингга яқин пойтахт аҳолиси кубокни жонли эфирда кўриш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон футбол ассосиасияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг сўзларига кўра, ўзбек футболининг 110 йиллиги нишонланадиган йили кубокнинг мамлакатга келиши рамзий маънога эга. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоаси ҳали ҳам жаҳон чемпионати финал босқичига чиқа олмаган.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубоги 12 май куни Бирлашган Араб Амирликларидан дунё бўйлаб бешинчи сафарини бошлади. Кубок 51 давлатга ташриф буюради. У илк бор жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўтган 32 давлатда бўлади. 2030 йилгача кубокнинг FIFA шафелигида ўйнайдиган 211 давлатнинг барчасига ташриф буюриши режалаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ