Самарқанд тумани ҳокимлиги уйсиз ҳайвонлар бошпанасига доир даъво аризасини қайтариб олди

TERRA VITA TELEGRAM-КАНАЛИ СУРАТЛАР КОЛЛАЖИ

Самарқанд тумани ҳокимлиги қарийб 100 га яқин ит яшайдиган «Terra vita» номли уйсиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш марказини ёпиш талабига доир даъво аризасини қайтариб олди. Бу ҳақда марказ асосчиси Мария Свиридова маълум қилди.

Даъво аризасини қайтариб оларкан, туман ҳокимияти бир шарт қўйди: ҳайвонлар бошпанаси ширкатда яшовчи одамларга итларнинг ҳуриши халақит бермаслиги учун шовқин изоляцияси билан таъминлаши шарт. «Terra vita» бунинг учун маблағга эга эмас, шунинг учун донорлар ва кўнгиллиларнинг ёрдами керак бўлади.

«Terra vita» олти йилдан бери фаолият юритади ва бу биринчи марта уни ёпишга бўлган ҳаракат эмас. Ҳокимлик раҳбари Носир Мавлонов жорий йилнинг февраль ойида берган даъво аризасида бошпана санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги, сув ва ерни ифлослантираётганини айтиб, фаолиятини тўхтатишни талаб қилганди.

Апрель ойи охирида «Terra vita»га ҳайвонларни муҳофаза қилувчи Mehr va Oqibat (Тошкент) жамияти, Ўзбекистон Экология партияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ташриф буюришди. Текширувдан сўнг улар марказни ўраб турган хўжаликлардан бадбўй ҳид келаётгани, бошпананинг ўзи эса тоза ва озода, ҳайвонлар эмланган ва ҳужжатлаштирилгани ҳақида маълум қилишди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда