Россияга мигрантларни пул мукофоти ва солиқ имтиёзлари эвазига жалб қилиш таклиф қилинди

Москва шаҳрининг Кўптармоқли миграция маркази. Opmoscow.ru сайти фотосурати

Марказий Осиёдан Россияга бўлган меҳнат миграцияси оқимида минуслардан кўра кўпроқ плюслар бор, бу Россия Федерацияси учун фойдалидир, ташриф буюрувчиларни пул мукофотлари ва солиқ имтиёзлари билан жалб қилиш мумкин. ВEБ.РФ (давлат тараққиёт корпорацияси) тадқиқот ва экспертиза институти мутахассислари шундай хулосага келди, деб ёзади РБК.

Уларнинг тадқиқотларига кўра, чет эллик ишчилар:

👉 Россиянинг ички бозори сиғимини оширишга ҳисса қўшади, зеро иш ҳақининг ярмидан учдан икки қисми қабул қилувчи мамлакатда товарлар ва хизматларни сотиб олишга сарфланади;

👉 инқирозлар ва ишсизлик ортиб бораётганида амортизатор ролини ўйнайди: иқтисодий вазият ёмонлашганда ва меҳнат бозорида талаб пасайганда, биринчи бўлиб мигрантлар ишдан бўшатилади;

👉 Россия Федерацияси ҳудудлари бюджети учун даромад манбаи бўлган иш патентини оладилар. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари патент бўйича ишлайди, Қирғизистон фуқаролари мамлакат ЕОИИга қўшилгандан кейин патентга муҳтож эмас. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 11 ойи давомида мигрантлар деярли 44 миллиард рублга патент олган.

Минуслар ва хавфлар қаторида экспертлар ассимиляция, ксенофобия, беқарор турмуш шароити, норасмий ишга жойлашиш, радикаллашув ва жиноий фаолиятда иштирок этиш билан боғлиқ муаммоларни қайд этадилар.

«Меҳнат миграциясига доир камчиликларни бартараф этиш учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва биринчи навбатда Россия келаётган ишчиларнинг ҳаёти ва фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратиши керак»,дейди ВEБ.РФ экспертлари.

Уларнинг сўзларига кўра, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан ташриф буюрувчиларни иш билан таъминлаш тузилмаси бошқача:

➡️ Қирғизистонликлар қурилишга қараганда кўпроқ хизмат кўрсатиш соҳасида (тахминан 60%) банд. Бу қирғизистонлик муҳожирлар Россияга илк бор кириб келганларидаёқ рус тилини етарли даражада билганлиги билан изоҳланади;

➡️ тожикистонликларнинг қарийб 60 фоизи қурилишда, 17 фоизи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд;

➡️ Ўзбекистонликлар асосан қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва логистика, чакана ва улгуржи савдо, умумий овқатланиш соҳаларида меҳнат қилади.

Мутахассисларнинг ишончи комилки, меҳнат миграцияси донор давлатлар учун ҳам, мезбон Россия учун ҳам «объектив зарурат» ҳисобланади. Улар қуйидагиларни зарур деб биладилар:

▶️ меҳнат биржалари ва мигрантлар учун давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона электрон платформасини яратиш;

▶️ молиявий имтиёзлар ва солиқ имтиёзлари ёрдамида мамлакатимизнинг ривожланмаган ҳудудларига келаётган меҳмонларни иқтисодий рағбатлантириш;

▶️ Мигрант оилаларни Россияга кўчиб ўтишни рағбатлантириш (ҳозирда узоқ муддатли пропискасиз болаларни мактабга жойлаштириш муаммо);

▶️ мигрантлар кўп яшайдиган аҳоли пунктларида маҳаллий ва муниципал даражада қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Меҳнат муҳожирлари Россия Федерациясидаги умумий ишчи кучининг 10% дан ортиғини ташкил қилади. Уларга юқори талаб Россиядаги демографик инқироз билан боғлиқ. 2021 йили Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат мигрантлари сонини 7 миллион киши эканини қайд этди. Шу билан бирга, 2021 йил охирига келиб расман 2,1 миллион киши ишлашга рухсатнома ёки меҳнат патентига эга бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ