«Афросиёб» поезди икки йилдан сўнг Тошкент ва Шаҳрисабз ўртасида қатновни тиклайди

«Афросиёб» поезди. xabar.uz сайти фотосурати

«Афросиёб» тезюрар поезди 7 майдан бошлаб яна Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати Телеграмдаги расмий каналида маълум қилди.

Қатновлар шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Поездлар Тошкент шимолий вокзалидан соат 8:00да, Шаҳрисабз вокзалидан эса 15:40да жўнайди.

Шу муносабат билан 7 майдан бошлаб Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишидаги Афросиёб қатновлари дам олиш кунларида бекор қилинади.

Шу билан бирга, «Ўзбекистон темир йўллари»нинг расмий сайтида Тошкентдан Шаҳрисабзгача бўлган поездга сотиладиган чипталар мавжуд эмас. Ташкилотнинг ёрдам бўлимида ҳали чипталарни сотиш бўйича буйруқ берилмаганини таъкидлашди.

Тошкент ва Шаҳрисабз ўртасида тезюрар поездлар 2018 йил сентябридан қатнай бошлади, бироқ 2020 йил март ойида COVID-19 пандемияси сабабли барча йўналишларда ҳаракат тўхтатилган эди. Аммо май ойида мамлакат ичида поездлар ҳаракатини босқичма-босқич тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда