XIX Осиё ва IV Параосиё ўйинларида совринли ўринлар учун Ўзбекистон ҳукумати нафақат спортчилар ва мураббийларни, балки муваффақиятли натижаларга дахлдор бошқа мутахассислар – шифокорлар, диетологлар, массаж терапевтлари ва бошқаларни ҳам тақдирлайди. Бу Президентнинг 5 майдаги қарорида назарда тутилган.
Давлат номидан бериладиган ҳар бир медал учун бир марталик пул мукофотлари миқдори 2018 йилдан бери ўзгармаган:
Спортчилар қуйидаги миқдорда тақдирланадилар:
🥇 олтин медал учун — 5000 доллар;
🥈 кумуш медал учун — 3000 доллар;
🥉 бронза медали учун — 2000 доллар;
ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган мураббийлар -
🥇 олтин медал учун — 2500 доллар;
🥈 кумуш медал учун — 1500 доллар;
🥉 бронза медали учун — 1000 доллар;
ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокорлар, диетологлар, массаж терапевтлари ва бошқалар) -
🥇 олтин медал учун — 2000 доллар;
🥈 кумуш медал учун — 1000 доллар;
🥉 бронза медали учун — 500 доллар.
Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев спортчилар ва уларнинг мураббийларига маҳаллий бюджет ҳисобидан қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида фармойиш берди:
спортчилар -
👉 олтин медал учун – БҲМ миқдорининг 300 баравари (базавий ҳисобланган қиймати 270 000 сўм ёки 24 АҚШ доллари. Яъни “олтин” учун 81 миллион сўм ёки 7 200 доллар тўланади);
👉 кумуш медал учун — БҲМнинг 200 баравари (54 млн сўм ёки 4800 доллар);
👉 бронза медали учун — БҲМнинг 100 баравари (27 млн сўм ёки 2250 АҚШ доллари);
мураббийлар -
👉 олтин медал учун — БҲМнинг 200 баравари (54 млн сўм ёки 4800 доллар);
👉 кумуш медал учун — БҲМнинг 100 баравари (27 млн сўм ёки 2250 АҚШ доллари);
👉 бронза медали учун — БҲМнинг 50 баробари (13,5 миллион сўм ёки 1200 доллар).
XIX Осиё ўйинлари Ханчжоу шаҳрида (Хитой) жорий йилнинг 10-25 сентябрь кунлари, IV Параосиё ўйинлари 9-15 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Уларда 45 давлатдан 11 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади.
2018 йили Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Осиё ўйинларидаги каби бу сафар ўзбекистонликлар 30 эмас, 35 та спорт турида иштирок этиши кутилмоқда. Параспортда турлар сони 8 тадан 13 тагача кўтарилади.
Индонезияда ўзбекистонлик спортчилар 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 70 та медални қўлга киритган. Жамоа олтин медаллар сони бўйича бешинчи ўринни эгаллаган эди ва бу ўзбек спорти тарихида энг яхши натижа ҳисобланади.