Ўзбекистон Президенти Рамазон Ҳайити муносабати билан 65 кишини афв этди

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2-май куни нишонланадиган Рамазон ҳайити муносабати билан афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Фармон «адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган» 65 нафар шахсга тегишли.

«Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз», – деди давлат раҳбари.

Мутасаддиларга ушбу фуқаролар байрамни ўз уйида, яқинлари бағрида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берилди.

Ўзбекистон Президенти байрамлар арафасида мунтазам равишда афв этиш тўғрисида фармонларни имзолайди. Охирги шундай қарор – 75 нафар маҳкумни озод қилиш бўйича жорий йилнинг март ойида Наврўз байрами муносабати билан қабул қилинган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда