Uzbekistan Airways Тошкент – Батуми йўналиши бўйлаб парвозни йўлга қўяди

Kleo.ru сайти фотосурати

21 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент-Батуми-Тошкент халқаро йўналиши бўйича мавсумий қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Рейслар ҳафтасига икки марта амалга оширилади:

👉 чоршанба кунлари -

➡️ Тошкентдан учиш 14:30 (кейинги ўринларда — борт жойлашган ҳудуд вақти), Батумига қўниш соат 17:15 да;

➡️ Батумидан учиш 18:45, Тошкентга қўниш 23:00

👉 шанба кунлари -

➡️ Тошкентдан учиш 06:35 да, Батумига қўниш 09:20 да;

➡️ Батумидан учиш 10:50, Тошкентга қўниш 15:05.

Тошкент — Батуми йўналиши бўйича авиачипта нархи багажсиз 2 386 569 сўмдан ($213) ва багаж билан бирга 2 746 353 сўмдан (245 АҚШ доллари) бошланади, Тошкент — Батуми — Тошкент йўналиши бўйича эса 4 070 059 сўмдан ($363) ва 4 621 728 сўмдан ($412) мос равишда.

2019 йил ўрталаридан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта: сешанба ва жума кунлари мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ