Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 305 доллар эквивалентига кўтарилганини маълум қилди

Nova24.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик ҳисобланган номинал иш ҳақи 3,426 миллион сўмни (305 доллар) ташкил этди. Бу ҳақда республика Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга кўп, ўртача иш ҳақи 2 миллион 876 минг сўмни ташкил қилган.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи (кейинги ўринларда ўртача иш ҳақи деб юритилади) таркибига нафақалар, иш ҳақи, рағбатлантириш тўловлари, компенсация тўловлари ва ишламаган соатлар учун тўловлар, шунингдек жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшма фондига ажратмалар киради.

Ўртача иш ҳақининг энг катта ўсиши Навоий вилояти (24,1 фоиз), Тошкент (23 фоиз) ва Тошкент вилоятида (21,9 фоиз) қайд этилди. Энг юқори миқдор ҳам шу вилоятларда қайд этилган: Тошкент шаҳрида – 5,21 миллион сўм, Навоий вилоятида – 4,73 миллион сўм, Тошкент шаҳрида – 3,74 миллион сўм.

Энг кам ўсиш Қорақалпоғистон (11 фоиз), Бухоро (13,3 фоиз) ва Самарқанд (13,9 фоиз) вилоятларида кузатилган. Энг паст ўртача иш ҳақи Фарғона (2,59 миллион сўм), Сурхондарё (2,61 миллион сўм) ва Самарқанд (2,63 миллион сўм) вилоятларида қайд этилган.

Энг кўп маошни 👉 банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилиги соҳалари ходимлари олади — бу эрда ўртача ойлик иш ҳақи 8,42 миллион сўмни ташкил қилади. Ундан сўнг:

👉 ахборот ва алоқа – 6,5 млн сўм;

👉 ташиш ва сақлаш — 4,55 млн сўм;

👉 саноат — 4,46 млн сўм;

👉 қурилиш – 4,15 млн сўм;

👉 савдо – 3,51 млн сўм;

👉 таълим — 2,51 млн сўм;

👉 соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 2,32 млн.сўм.

Қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари ҳисобга олинмади, чунки улар йилига бир марта ҳисобот тақдим этишлари керак.

Бундан олдин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йилгача юқори малакали ўқитувчилар, 2026 йилгача эса олий тоифали шифокорларнинг иш ҳақини 1000 АҚШ долларига оширишга ваъда берган эди. Жорий йилнинг 1 июнидан тиббиёт ходимларининг иш ҳақи малака тоифасига қараб 15 фоизга оширилади. Мураккаб юқори технологияли операцияларни амалга ошираётган шифокорларга 25% бонус тўланади, бошқа устамалар ҳам ваъда қилинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ