Ўзбекистон бюджет, бизнес ва институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 575 миллион доллар олади

Ўзбек делегациясининг Вашингтондаги музокаралари. Mineconomy.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Республика делегациясининг Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Баҳорги йиғилишларида иштироки давомида Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича умумий қиймати 575 млн АҚШ долларлик битимлар имзоланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати.

Маблағлар қуйидаги бешта лойиҳани амалга оширишга йўналтирилади:

👉 Жаҳон банки Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш учун 200 миллион доллар ажратади.

Мазкур лойиҳа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

👉 Шунингдек, Банк Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида институционал ислоҳотлар ва статистик маълумотларни тўплаш ва тарқатишни такомиллаштириш учун 50 миллион доллар ажратади.

👉 Жаҳон банки солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш лойиҳаси доирасида солиқ органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун яна 60 миллион доллар ажратади. У Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.

👉 ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонга «Ўтиш даврида Ўзбекистоннинг ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш» лойиҳаси доирасида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар ажратади.

👉 Франция тараққиёт агентлиги «Яшил иқтисодиётга ўтиш» лойиҳаси доирасида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ҳам 150 миллион евро (165 миллион доллар) жалб қилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 18-24 апрель кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган ХВЖ ва Жаҳон банкининг Баҳорги сессияси доирасида Ўзбекистон делегацияси йирик халқаро инвесторлар, инвестиция банклари ва рейтинг агентликлари вакиллари билан бир қатор икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар ўтказди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ