Ўзбекистон элчихонаси Киевда ўз фаолиятини қайта тиклади

Uznews.uz сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси 22 апрелдан бошлаб Киевдаги фаолиятини тўлиқ тиклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қобулжонов ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Барча саволлар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Киев шаҳри, Володимирска кўчаси, 16, 01901 -501-41-82, +380-44-501-41-83 (консуллик бўлими).

Март ойи ўрталарида Ўзбекистон элчихонаси вақтинча Львовга кўчирилди ва у ердан ўзбекистонликларни учинчи давлатлар орқали ўз ватанларига эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштирди.

18 март куни эвакуация жараёни якунлангани эълон қилинди. Россиянинг Украинада ҳарбий махсус операцияси бошланганидан кейин уч ҳафта ичида 5800 га яқин ўзбекистонлик ватанига қайтарилди. Репатриантлар Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 25 та махсус рейслари билан Польшанинг Катовице шаҳридан олиб кетилди, у ерга эса одамлар Польша-Украина чегарасидан автобусларда етказилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ